Қирол Чарльзга табрик телеграммаси юборилди

Қирол Чарльзга табрик телеграммаси юборилди

Чарльз учинчи Буюк Британия Бирлашган қироллиги ва Шимолий Ирландия монархи деб расман эълон қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уни тахтга чиқиши муносабати билан табриклади. Ўз телеграммасида Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон дўстлик, динамик сиёсий мулоқот, ўзаро фойдали савдо-иқтисодий алоқаларга асосланган Буюк Британия билан стратегик ҳамкорликни давом эттиради. Бу ришталар халқлар манфаати учун фойдали ҳар томонлама муносабатларни мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

Қиролича Елизавета II 19 сентябрда дафн этилади

Таъкидлаш лозимки, Буюк Британия қироличасининг дафн маросими душанба, 19 сентябрь куни Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади. Елизавета Иккинчининг жасади ҳозир Эдинбургда. Қироличага ҳурмат юзасидан кортеж ўтаётган йўлларга минглаб шотландияликлар гулдасталар билан чиқди. Шотландия аҳолиси муқаддас Эгидий соборида марҳума билан видолашиши мумкин. Сўнг тобут Лондонга кўчирилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.