2022 йилда Қозоғистонда оммавий спорт учун 20,1 миллиард тенге ажратилади

2022 йилда Қозоғистонда оммавий спорт учун 20,1 миллиард тенге ажратилади

2022 йилда оммавий спортни ривожлантириш учун 20 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилади. Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, ушбу маблағ воситасида 180 минг нафардан зиёд бола секция ва тўгаракларда ишлаши учун имконият яратилади. Эслатамиз, вилоят ва туман марказлари аҳолисини оммавий спортга жалб қилиш зарурлиги хусусида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мактубида гапириб ўтганди. Жорий йилда маҳаллий ижро органлари орқали бюджетдан бу мақсадда 7 миллиард тенге ажратилганди. Натижада, 146 минг 425 одам бепул шуғулланиш имкониятига эга бўлди. Мутахассислар таъкидлашича, рўёбга чиқарилаётган секция ва тўгаракларни жон бошига молиялаштириш механизми соғлом рақобатни келтириб чиқаради ва бу соҳада сифатли хизмат кўрсатилишига олиб келади. Айни вақтда, болалар ва ўсмирлар спорт билан шуғулланишига кучли туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси