Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон Президенти имзолаган Лудоманияга қарши қонунга изоҳ берди. Ерлан Қарин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таъкидлашича, бу Миллий
Қурултойнинг учинчи йиғилиши ташаббусларини рўёбга чиқариш учун қабул қилинган
бешинчи қонун.
Атираудаги нутқида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев лудомания
энг оғир ижтимоий муаммолардан бири эканлигини таъкидлаганди. Парламентнинг
жорий сессиясида унга қарши ҳужжат ишлаб чиқишни топширганди. Қонун лойиҳаси
турли майдончаларда муҳокама қилинди, Баҳорда қимор бизнесига қарши мажмуавий тадбирлар
режаси ишлаб чиқилди. Унда лудоманиядан азобланаётган фуқароларни ҳаётга қайтариш чоралари ҳам
кўзда тутилган. Тиббий сир сақланган ҳолда улар билан мутахассислар шуғулланади. Давлат
маслаҳатчисининг таъкидлашича, қонундаги энг катта муваффақиятлардан бири – Қарздорлар ягона рўйхатига киритилган шахсларга чекловлар қўйилиши бўлди.
Бу ҳужжатда ҳозир 3,5 миллион одам бор.
Абдумалик Сарманов
таржимаси