Алматини айланиб ўтувчи темирйўл қурилиши бошланди

Алматини айланиб ўтувчи темирйўл қурилиши бошланди

Қозоғистон  транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтиряпти.  Алматини айланиб ўтувчи Жетиген – Қазибек бек темирйўли қурилиши бошланди. У Қозоғистон орқали Марказий Осиёга, Европа ва Каспий портларига ўтадиган транзит юкларни етказиб бериш муддатини қисқартиради. Темирйўл полотносининг биринчи звеносини қўйиш маросимида мамлакат Бош вазири Алихан Смаилов иштирок этди. Жами 130 километр йўл ётқизилади, 3 станция қурилади. Таъкидлаш лозимки, бу лойиҳа Қозоғистон президенти топшириғига кўра қуриляпти.

Қанат Альмағамбетов, «Жетиген – Қазибек Бек КТЖ» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:
- Бу линия, биринчидан, транзит поездлар ўтиши учун зарур, уларнинг етиб бориш муддатини 1,5-2 суткага қисқартиради, ҳаракатини тезлаштиради, транзит юк ташиш ҳажмини оширади. Алмати тугунига тушаётган юкламани камайтиради, юк жўнатувчилар, олувчилар ишини осонлаштиради. 2024 йил охири, 2025 йил бошида, янги йўл ишга тушиши билан поездлар, вагонлар, юклар қабул қилиш иши кескин яхшиланишини кузатамиз.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда мамлакат маҳсулоти  экспорти жадаллашиши ва транзит юк оқимининг кенгайиши учун инфратузилмаларни ривожлантириш ишлари амалга ошириляпти. Шу жумладан, Дўстиқ-Мўйинти участкасида иккинчи темирйўл линияси ётқизиляпти. Яқин келажакда Дарбаза – Мақтаарал ва Бахти – Аягўз темирйўл линиялари устида иш бошланади.  Уч йил ичида жами 1 минг 300 километр темирйўл ётқизилиши кутиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.