Қозоғистонда бутун дунёдан IT-иқтидорларни
жалб этиш учун янги виза тури - Digital Nomad Residency жорий қилинди. Пилот лойиҳа нафақат
ахборот технологиялари соҳасида ишловчи
хорижлик мутахассисларни жалб этишга замин яратади, балки уларга юртимизда доимий яшаш рухсатномасини олиш имконини ҳам беради. Хорижлик IT-мутахассис AstanaHub порталида
ариза қолдириши мумкин. Уни кўриб чиқиш
муддати – 45 тақвим куни. Шундан сўнг номзод Қозоғистондаги расмиятчиликларни якунига етказса бўлади.
Талғат Маратов, Astana Hub иштирокчиларини
қўллаб-қувватлаш офиси директори:
– Қозоғистонда Digital Nomad ва Digital Nomad Residency
визалари жорий қилингани мавжуд виза имкониятларидан тубдан фарқ қилади. Негаки,
улар истисно тариқасида талабгир IT-касбларга йўналтирилган. Асосий жиҳати
шундаки, талаб мавжуд касблар рўйхатига кўра, ушбу IT-касблар сони чекланган. Шу
боис, кўпроқ шу касбларга эътибор қаратиляпти, хорижий ва маҳаллий компанияларда
масофавий ишлаш имкони бор. Бу IT-мутахассислар учун, дейлик, Digital Nomad
электрон визасини расмийлаштиргач, Қозоғистонга келиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

