Парламент Қуйи палатаси депутатлари Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжат ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Мажилисда таъкидланишича, унга кўра инвесторлар ҳуқуқлари кафолатланади. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистонда Бирлашган Араб Амирликлари йўналтирган капитал иштирокида умумий қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган 28 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Йилнинг биринчи ярмида келаётган сармоя икки марта кўпайди ва 128 миллион долларни ташкил қилди. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 9 ойда 558 миллион долларга етди.
Роман Василенко, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Инвесторлар ҳуқуқларини кафолатлаш орқали инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро муҳофаза қилиш сармоя киритиш фаолиятини кенгайтириш шаклида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлади. Инвестициявий муҳитни яхшилайди. Давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси