Биринчи яримйиллик
якунларига кўра, Қозоғистонда саноатдаги ишлаб чиқариш ҳажми 6,5 фоизга ўсган
ва 29 триллион тенгега етган. Асосий ўсишни машинасозлик, кимё ва озиқ-овқат
сектори таъминлади. Ишлов бериш саноати мамлакат ялпи ички маҳсулотига 12,4
фоизлик ҳисса қўшди. Умуман, республикамизда давлат раҳбарининг иқтисодиётнинг
реал секторини ривожлантиришга оид топшириқларини жадал амалга ошириш давом
этмоқда. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр ҳукуматда бўлиб
ўтган брифингда маълум қилди. Унинг айтишича, жорий йилда Қозоғистонда қиймати 1,5
триллион тенге бўлган 190 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. 47 та объект тайёр бўлди.
Шунингдек, инвесторларни жалб қилиш ва уларга шароит яратиш учун жадал иш олиб
бориляпти.
Роман Скляр, Қозоғистон
Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари:
- Асосий капиталга
сармоялар ўсмоқда, албатта, давлат томонидан инвестициялар ҳам ўсади, муҳандислик
инфратузилмаси қурилиши, транспорт инфратузилмаси қурилиши – одатда, давлат
маблағ йўналтирадиган соҳалар. Бу муҳим сармоявий лойиҳаларга тегишли, биз
кўпроқ ишлов бериш секторига инвестиция киритишдан манфаатдормиз, тоғ-металлургия
мажмуаси ҳам аҳамиятли.
Абдумалик Сарманов таржимаси

