Республика саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, Каспийдаги транспорт инфратузилмаси объектлари денгиз дарвозасининг Эрон ва Кавказ минтақасига юк ўтказиш имкониятларини кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, «Қуриқ»да кўп вазифали «Саржа» терминали ҳам бунёд этиляпти. У янада кўпроқ мамлакатимиздан келган ва транзит юкларни жўнатиш имкониятини яратади. Ақтау денгиз савдо портида ҳам ўзгаришлар катта. Унда контейнер хаби қурилади, нефть қуйиш жойлари қайта тикланади ва юк ортиш техникаси парки янгиланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси