Қозоғистон уни АҚШ ва ХХРга экспорт қилиняпти

Қозоғистон уни АҚШ ва ХХРга экспорт қилиняпти

Қозоғистон ун экспорти жўғрофиясини кенгайтиряпти. Мамлакатимиз дастлабки маҳсулотни Америка бозорига жўнатди. Эслатамиз, у Eurasian Legacy - «Евроосиё мероси» бренди остида Amazon ва Walmart каби энг йирик онлайн-майдончаларга қўйилган. Таъкидлаш лозимки, маҳсулот Қозоғистон миллий товарларини АҚШда тақдим этишнинг янги стратегияси доирасида сотиляпти.


Рамазан Сламханов, Qaztrade ҲЖнинг АҚШдаги вакили:


– Биз биринчи марта Нью-Йоркка муваффақиятли шаклда ун экспортини амалга оширдик. Жами, 50 тонна. Ташиш ишлари Ўрта йўлак орқали икки ой давом этди. Ақтаудан Боку, Грузиядаги Поти порти, Истамбул орқали Нью-Йоркка жўнатдик. Келажакда ойига 100 тонна маҳсулот юбормоқчимиз. Америка ритейлерлари ва истеъмолчилари маҳсулотимизга катта эътибор билан қараяпти.


Айни вақтда, Қозоғистон донидан тайёрланган маҳсулотларни Хитой магазинларида ҳам кўриш мумкин. Айниқса, буғдой унига талаб катта. Пештахталарга етиб боришдан аввал донга дастлабки ишлов берилади. Бунинг учун Шимолий Қозоғистон вилоятида логистика-қайта ишлаш агропарки тузилган. Лойиҳа Хитой дон ва ёғ-мой саноат гуруҳи томонидан рўёбга чиқарилган. Сўнгра ун чуқур қайта ишлаш учун Осмон ости мамлакатига жўнатилади. Таъкидлаш лозимки, 2025 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ХХРга 100 минг тонна атрофида озуқа буғдой уни, салкам 10 минг тонна юқори сифатли ун ва буғдой, 10 минг тонна ўсимлик ёғи жўнатди.


Чжипин Лю, «Айцзюй» дон ва ёғ-мой саноат гуруҳи бош директори ўринбосари:


- Қозоғистондан биз асосан кунгабоқар, рапс ҳамда зиғир мойи учун хомашё импорт қиламиз. Шимолий Қозоғистон, Ақмўла ва Қўстанай вилоятлари билан ишлаймиз. Йилига 2-3 миллион тонна маҳсулот чиқарамиз. Дон экинларига келсак, гуруч, буғдой сотиб оламиз. Ун чиқарамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси