Қозоғистон туризм соҳасида нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Қозоғистон туризм соҳасида нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Қозоғистон  Туркияда бўлиб ўтган халқаро саммитда биринчи марта туризм соҳасидаги Uzakrota Travel Awards мукофотини олди. Бу соврин ҳар йили мамлакатни жозибали туристик йўналиш сифатида илгарилатганларга берилади. Республикани Саудия Арабистони, БАА, Сербия, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Таиланд ва Ирландия вакиллари билан бирга тақдирлашди. Жами, 40 та номинация кўрсатилди.


Алишер Турсин, «Kazakh Tourism» миллий компанияси Лойиҳаларни кузатиб бориш департаменти директори:


–  115 давлатдан келган 15 минг нафар делегатни бирлаштирган тадбирда «Kazakh Tourism» компанияси Қозоғистоннинг туристик салоҳияти ва инвестициявий имкониятларини тақдим этди. Жорий йилда Lonely Planet халқаро нашри ҳам Best in Travel рейтинги натижасига кўра мамлакатни 2025 йилда саёҳатлар учун энг мақбул давлатлар қаторида кўрсатди.


Абдумалик Сарманов таржимаси