Хоргосдаги қуруқлик портида яна ўнта саралаш йўллари қурилади. Ишлар келгуси йилда якунланади. Лойиҳа терминалнинг ўтказиш қувватини бир ярим марта оширади, юк етказиб беришни жадаллаштиради, халқаро савдони осонлаштиради. Таъкидлаш лозимки, қуруқлик портидан Қозоғистон-Хитой чегараси орқали йилига 540 минг йигирма футли контейнер юборилади, янги йўллар ишга тушгач, бу кўрсаткич 800 мингтага етади. Эслатамиз, Хоргос – Марказий Осиёдаги энг йирик қуруқлик порти. Бу ерда Хитойдан Қозоғистон, Европа Иттифоқи, Форс кўрфази ва Каспий минтақаси давлатларига юбориладиган юкларни тартибга келтириш, сақлаш, қайта юклаш ишлари амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси