Янги вазирлик сунъий идрок ва рақамли технологияларни ривожлантиради

Янги вазирлик сунъий идрок ва рақамли технологияларни ривожлантиради

Рақамли тараққиёт вазирлиги асосида Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари ва инновациявий фаолият борасидаги ваколатлари Фан ва олий таълим вазирлигига топширилди. Тарқатилган вазирликнинг ҳуқуқий ворислиги мана шу иккита янги ташкилотга ўтказилди. Телеканалимизга берган интервьюсида унинг раҳбари Жаслан Мадиев янги вазирлик иш йўналиши ҳақида гапирди.

Жаслан Мадиев, Бош вазир ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазири:

- Биз ташкилий база ишлаб чиқиш, зарур инфратузилма яратиш, инсон капиталини ривожлантириш билан шуғулланамиз. GPU-суперкомпьютер кластерлари ташкил қиламиз, чунки СИ маҳсулотлари яратишда инфратузилма асосий ўрин тутади. У моделларни ўқитиш, инференс ва СИ агентларни созлашда асосий ўрин тутади. Шу жумладан, давлат бошқарувида самарадорликни оширади. Тегишли ишлар бошланди. Шунингдек, Қозоғистон катта тил моделлари – LLM ишлаб чиқиш ҳам муҳим йўналиш. Рақамли суверенитет нуқтаи назаридан бу жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси