Бутунжаҳон Банк 2024 йилда Қозоғистонда ЯИМ ўсиши борасидаги прогнозини яхшилади. Иқтисодий ўсиш жорий йилда 4,3 фоизлик, 2025 йилда эса 4,5 фоизлик даражада бўлади. Бу ҳақда халқаро молиявий институтнинг январь ойи докладида айтилган. Эслатамиз, аввалроқ Бутунжаҳон Банки мамлакатда ЯИМ ўсиши 4 фоизга тенг бўлишини башорат қилганди. Аналитиклар таъкидлаганидек, бутун Марказий Осиё иқтисодиёти барқарор ривожланади, яъни 2024-2025 йилларда ўсиш 4,8 фоиз атрофида бўлади. Дарвоқе, бу – субминтақалар орасида энг юксак кўрсаткич. Қозоғистонда бунга хом ашё нархларининг юқорилиги, инфляция музлаши шароитида барқарор истеъмол харажатлари ва ўсиб бораётган экспорт, жумладан, нефть ишлаб чиқариш қувватининг ўсиши қўшимча туртки бериши кутиляпти.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.