Қозоғистонда қимиз чиқариш ортди

Қозоғистонда қимиз чиқариш ортди

Биринчи ярим йилликда Қозоғистонда бир миллион 200 минг тонна қимиз етиштирилди. Бу эса 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 56 фоизга кўп, дея маълум қилди Энержипром портали. Экспертлар таъкидлашича, ўзига хос ферментланган маҳсулот етиштиришнинг ўсишига асосий сабаб – мамлакатда бия сутини қ айта ишлаш кенгайди. Яна бир сутли маҳсулот — шубат етиштириш ҳам фаол кўпаймоқда. Йилнинг биринчи ярмида 1,5 минг тонна маҳсулот пештахталарга юборилди. Ўтган йилга нисбаатн ўсиш 13 фоизга тенг. Мade in Kazakhstan тамғаси урилган қимиз, шубат ва саумал яқин ва хорижга экспорт қилинмоқда. Асосан Россия, Хитой, Туркия, БАА, Германия ва Францияда бу маҳсулотлар харидоргир.