Қозоғистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳалари ходимларига ижтимоий кафолатлар бериш таклиф қилиняпти. Бундан ташқари, мамлакатда тиббиёт касби нуфузини ва жозибадорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Парламент юқори палатасида соқлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ қонун лойиҳаси икки ўқишда кўриб чиқилди. Депутатлар ҳужжатдаги асосий ўзгаришларни маъқуллади, лекин бир қанча бандларини қайта ишлаш учун Мажилисга йўллади. Шу жумладан, сенаторлар вейпларнинг ҳар қандай рекламасини тақиқлашни таклиф этишди. Айни вақтда, уни сотганларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини бекор қилди. Чунки Жиноий кодексда тегишли банд мавжуд. Йиғилиш иштирокчиларига мазкур қонун лойиҳасини тақдим этган депутат Айнур Арғинбекова киритилаётган ўзгаришлар тиббиёт ходимлари масъулиятини енгиллатиш, шунингдек, уларнинг касбий масъулиятини суғурталашни кўзда тутишини таъкидлади. Қонунчиликдаги асосий янгилик – тиббиёт ходимлари касбий масъулиятини суғурталаш модели жорий этишдан иборат. Унга кўра, пациентларнинг барча шикоятлари тиббиёт ташкилотида тўғрилаш учун мустақил комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Тимур Султанғазиев, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари:
– Мустақил эксперт комиссияда тегишли мутахассислар, касбий тиббий ҳамжамиятлар вазирлари, суғурта компаниялари, пациент вакиллари, шунингдек, профессионал медиаторлар аъзо бўлади. Ушбу миссияда ҳодиса юз берган тиббий ташкилот ходимлари қатнашмайди, Шу билан бирга, агар пациент ва унинг яқинлари шикоятнинг кўриб чиқилишидан қониқмаса, тиббий-фармацевтика назорати қўмитаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки судга мурожаат этиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.