Қозоғистон Марказий Осиё ва Евроосиё Иқтисодий иттифоқи
мамлакатлари орасида сунъий идрокни жорий этиш бўйича пешқадам. Бу мавзу New Vision бизнес-форумининг асосий
мавзуларидан бирига айланди. Тадбир Алматида бўлиб ўтяпти. Бугунги кунда сунъий идрок технологиялари таълим, давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва бизнес соҳаларига фаол жорий
этилмоқда.
Компаниялар янги шароитларга мослашиши, самарадорликни ошириши учун нейрон тармоқлар ва рақамли технологиялардан кўпроқ
фойдаланиляпти. Форумда 4 ярим минг нафардан зиёд тадбиркор, эксперт ва
инвестор тўпланди. Иштирокчилар
глобал тенденциялар, бозордаги ўзгаришлар ва сунъий идрок даврида бизнеснинг
келажагини муҳокама қилмоқда.
Берик Қаниев, бизнесмен:
- Янги стандартларга мослаша олмаган компаниялар чеккада қолиб кетади. Албатта, хомашё базаси мавжудлиги - Қозоғистоннинг омади, аммо даврга мослашишни
истасак, сунъий идрокка, янги стандартларга, янги йўналишларга ўтишимиз керак. Бунда сунъий интеллект кучли драйверлардан бири бўлади.
Технологияларнинг ривожланиши кичик ва ўрта бизнес учун
имкониятлар яратади. Тадбиркорлар ўсиш учун йўналишлар топиш мақсадида рақамли воситалар ва
замонавий технологиялардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Ўтган йили кичик ва ўрта
бизнеснинг Қозоғистон иқтисодига қўшган ҳиссаси ялпи ички мааҳсулотнинг 40 фоизига етди.
Мамлакатда фаол тадбиркорлар, ривожланаётган компаниялар қанчалик кўп бўлса,
иқтисод шунчалик барқарор бўлади. Ривожлантириш имкониятлар ортади.
Дулат Тастекей, тадбиркор, маслихат депутати:
- Фақат бир неча йирик ташкилотларга қарам бўлсак, уларда бирор нохушлик содир бўлса, иқтисодиётга солиқ тушумлари оқими тўхтаб қолади. Аммо кўплаб кичик ва ўрта бизнес ишлаб турса, уларнинг ҳар бири оз-оздан тўласа ҳам, солиқ тушумлари ортиб боради, бюджет даромади бўйича мамлакат миқёсида эҳтимоллар диверсификация қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

