Туркманистонда қурилиш, кимё ва энергетика
соҳаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. 56 давлатдан келган, таркибида давлат органлари, корпорациялар
раҳбарлари, экспертлар бўлган делегациялар сессия, семинарлар ва B2B учрашувларда яшил
технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, шунингдек, сармоя жалб қилиш
масалаларини муҳокама қилди. Тадбир доирасида махсус кўргазма ҳам ташкил этилди.
Экспозицияд доирасида Туркманистон ва Япония, Германия, Хитой ва БАА компаниялари билан кимё, саноат ва энергетика соҳаларида ҳамкорликка доир меморандумлар имзоланди.
Елена Козлова, Рязань экспорт маркази консультанти:
- Бу ерга қурилиш ашёлари ишлаб чиқарадиган 5 та компания билан келганмиз. Биз
Туркманистон бозорини ўта истиқболли,
деб биламиз. Бу ерга келтирилган материаллар орасида шамоллатиш ускуналари, изоляцияловчи
ашёлар, юмшоқ том ёпқичлар бор.
Жен Хао, «Wuhuan Engineering» компанияси вакили /Хитой/:
- Биз ўғит, жумладан, азотли ўғит ишлаб
чиқаришга ихтисослашганмиз. Кимё заводларини
лойиҳалаштиришда катта тажрибамиз бор. Умид қиламизки, Туркманистон ҳукумати
билан кимё лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўямиз. Бу мамлакатларимиз орасидаги муносабатларни
равнақ топтиришга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

