Янги темирйўл транзит имкониятларини кенгайтиради

Янги темирйўл транзит имкониятларини кенгайтиради

Қозоғистонда «Дарбаза-Мақтарал» темирйўл линияси қурилиши давом этяпти. Инфратузилмавий лойиҳа Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра бунёд этиляпти ва у транзит-транспорт салоҳиятини кенгайтиришга ҳизмат қилади. йўл узунлиги 152 километр. Ҳозир дастлабки 30 километри ётқизиляпти. Ишлар икки сменада давом этяпти. 

Арман Ансатбаев, қурилиш компанияси вакили:

- Бу янги лойиҳа, биз тупроқ ишларини бажараяпмиз. Кўтарма қураяпмиз. Келаси йили асосий ишоарга киришамиз. Темирйўл қурилиши доирасида кўприклар бунёд этилади, турли ўлчамдаги сув ўтказувчи қувурлар ётқизилади. Режага кўра, жорий йил охиригача 5 ярим миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилади.

Темирйўл линияси 2026 йил декабрида ишга тушиши тежалаштирилган. Қурилишга 240 миллиард тенге сарфланади. Айтмоқчи, унга 20 минг тонна рельс сарфланади. Ушбу қурилиш ниҳоясига етиши учун зарур ҳамма нарса мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. «Дарбаза-Мақтарал» йўли Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида юк ташишни жадаллаштиради. Линия мамлакатнинг халқаро юк транзити ва маҳсулот экспортини оширишга хизмат қилади. Участка Қозоғистон марказини Туркманистон ва Эрон билан боғловчи қулай йўлга айланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси