Қозоғистон Африка давлатларига EGOV технологияларини тақдим этади

Қозоғистон Африка давлатларига EGOV технологияларини тақдим этади

Қозоғистон Африка давлатларидан бирига электрон ҳукумат ташкил этишда техник ёрдам кўрсатади. «KazAID» халқаро тараққиёт агентлиги берган маълумотга кўра, Сьерра-Леонега кўрсатилган грант ёрдами доирасида Egov компонентлари тақдим этилди. Ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга мувофиқ, Қозоғистон IT-ечимлари экспорти йўлга қўйилади. Ҳозирча «Smart Bridge сервислар витринаси», «Давлат органлари интернет-воситалари ягона майдончаси» ҳамда «Smart Data Ukimet» ахборот-аналитика тизими тақдим этилди. Ҳозир мамлакат делегацияси Сьерра-Леоне ахборот-коммуникация инфратузилмалари IT-ечимларни киритишда давом этиш учун қанчалик тайёрлиги ўрганиляпти.

 

Дмитрий Мун, Миллий ахборот технологиялари бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:

– Бугунги кунда инфратузилмалар аналитикасини ўтказяпмиз. Сьерра-Леонеда мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар аудит қилиняпти. Маҳсулотларимизни жадал жорий этишимиз учун нималарни кучайтиришимиз кераклигини билиб оляпмиз. Бир вақтнинг ўзида давлат органлари улардан фойдалана олиши учун таълим ишларини амалга оширамиз. Сьерре-Леонеда талабларга талабларимизга мос серверлар тақдим этилишини кутяпмиз. Шунда маҳсулотларимиздан тўлақонли фойдаланиш имкони туғилади.

 

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон электрон ҳукумат билан боғлиқ халқаро рейтингларда юқори поғоналарни эгаллаган. Шу жумладан, мамлакатимиз e-Government ривожланиши индекси бўйича 193 давлат ичида 28-ўринда, онлайн-хизматлар сифати индекси бўйича 8-ўринда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.