Қозоғистонда 3,2 миллион бола ёзги дам олишга чиқади

Қозоғистонда 3,2 миллион бола ёзги дам олишга чиқади

Қозоғистонда 2029 йилгача мўлжалланган болалар ва ўсмирлар туризмини ривожлантириш йўл харитаси ишлаб чиқилди. У болалар учун мазмунли ҳордиқ, уларнинг ҳамиша бандлигини таъминлашга қаратилган. Ҳужжатга кўра, 7 йўналишда 30 та чора-тадбир кўрилиши режалаштирилган. Ҳукумат йиғилишида вазир ўринбосари Ержан Еркинбаев Қозоғистон болалари бепул учишига имкон берувчи Kids Go Free ташаббуси тўғрисида маълумот берди. Шу кунгача 5 минг 600 бола ундан фойдаланган. Жорий йилда яна 3 минг нафари учиши кутиляпти. Бундан ташқари, вазирлик парвозда болаларга ҳамроҳлиги қила оладиган шахслар рўйхатини кенгайтириш ниятида.

Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари:

- Бугунги кунда Kids go Free доирасида болалар ота-оналар, яқин қариндошларидан ташқари синф раҳбари, ташкиллаштирилган гуруҳ, ўқитувчилар билан бирга уча олиши учун қонунчиликка тегишли ўзгаришлар киритамиз. Жорий йилда 3 минг нафар бола мазкур дастурдан фойдаланиши кутиляпти.

Мамлакатда уч миллион 200 минг нафар бола ёзги таътил имкониятларидан фойдаланиши кутиляпти. Ўқувчилар учун 191 та шаҳар ташқарисидаги, 10 мингтадан зиёд макьаб қошида, чодирлар ва ўтовларда ташкил қилинган лагерлар иш бошлаши кутиляпти. «Қозоғистон халқига» жамғармаси ёрдамида «Ёзги йўлланма» лойиҳаси 10 минг нафар, асосан, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари вакиллари, кўп болали ва қишлоқ оилалари фарзандлари бепул дам олади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Туризм вазирлиги болалар тарихий-маданий мерос, машҳур туристик зоналарга бора олиши учун ҳокимликларнинг минтақалараро ҳамкорлигини мувофиқлаштирсин. Ғарбий минтақа болаларига мамлакат шарқини кўриш қизиқарли. Жанубий вилоятдагиларга Шимол ва аксинча. Болалар қадрдон Қозоғистоннинг табиий ва маданий хилма-хиллигини кўриши зарур. Маданият вазирлиги каникулларда болаларнинг музейлар, театрлар, қўриқхоналар, миллий паркларни бепул томоша қилишини таъминласин.

Абдумалик Сарманов таржимаси