Қозоғистонда туризм соҳасига киритилаётган инвестиция ҳажми 2 марта ошди

Қозоғистонда туризм соҳасига киритилаётган инвестиция ҳажми 2 марта ошди

Қозоғистонда 2024 йилнинг биринчи ярмида туризм соҳасига киритилаётган инвестиция ҳажми 2 марта ошди ва 390 миллиард тенгега етди. Ҳозир яна 60 та инфратузилмавий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Давлат ёрдамида хориждан келаётган туристлар харажатлари бир қисми, туризм объектлари қурилиши, реконструкцияси, шунингдек, ички йўналишларда болалар учун самолёт билетлари субсидияланади. 

Айсара Бисенова, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:

– Қозоғистонни 2024 йилда ХХР фуқаролари учун аоссий туристик дестинацияси сифатида намойиш этиш учун  Хитойда Қозоғистон туризми йили эълон қилинди. Туркистондаги олий таълим даргоҳидан туризм ва меҳмоннавозлик соҳаси мутахассисларининг биринчи гуруҳи чиқарилди. 460 нафар битирувчининг 125 нафари Қозоғистоннинг турли қисмларида ўз соҳасида ишлаяпти. Таълим дипломи олгунича ишга қабул қилиш амалиёти  талабаларнинг 50 фоиз билим корхоналарда бериладиган дуал таълим форматига ўтиши туфайли йўлга қўйилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.