Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага «яшил» энергия йўлаги очади

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага «яшил» энергия йўлаги очади

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон «яшил» энергия йўлаги лойиҳаси доирасида қўшма корхона очади. Бу ташаббус Марказий Осиёдан Европага энергия экспорт қилиш имконини беради. Эслатамиз, уч давлат раҳбарлари ўтган йилнинг ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган COP-29 иқлим саммититида бу ҳақда шартнома имзолаган. Корхона ҳар уччала давлатда мавжуд бўлган тикланувчи энергия манбаларини бошқариши кўзда тутилган. Юқори кучланишли кабель Каспий денгизи тубидан ўтказилади. Энергетика вазирлигида маълум қилинишича, бу лойиҳада ҳар уччала давлатнинг улуши тенг бўлади. Шу кунларда корхона қаерда ташкил этилиши бўйича музокаралар давом этяпти.


Берден Ўспан, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги бошқарма раҳбари:


- Бу лойиҳа берадиган энг катта фойда — Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари энергия тизими ўзаро туташади. Шунингдек, республикалар экспорт салоҳияти ортади. Бунга «яшил» электроэнергияни Каспий денгизи тубидан ўтказиш орқали эришилади. Прогноз баланси тасдиқланган, унга кўра, 2029 йилгача умумий «яшил» энергия ишлаб чиқариш 5 гигаваттга етади. Қатор лойиҳалар устида иш давом этяпти, ўтган йили бир қанча ТЭМ ишга тушди, жорий йилда ҳам ижобий янгиликлар кутиляпти.


Таъкидлаш лозимки, 2035 йилгача Қозоғистонда яна 26 гигаватт энергия берувчи янги корхоналар ишга тушади, уларнинг учдан бир қисмини ТЭМ ташкил этади. Ҳозирча мамлакатда тикланувчи энергия манбалари улуши 6,5 фоиздан ошди. 153 та станция «яшил» энергия чиқаради. Улар ичида шамол, қуёш ва кичик гидроэлектростанциялар етарлича фаол.


Абдумалик Сарманов таржимаси