Қозоғистонга Ўзбекистондан 920
миллион куб метр сув келади. Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси 86-йиғилишида янги суғориш мавсумида «Дўстиқ» канали орқали келадиган оби ҳаёт миқдори келишиб олинди. Комиссия таркибида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва
Ўзбекистон вакиллари бор. Шу билан бирга, Туркистон вилоятидаги Чордара сув омборида 5
миллиард куб метр сув бор. Мамлакат жанубига сув келтириш учун ишлатилиши мумкин бўлган
Қирғизистондаги Тўқтағул гидротугунида 8 миллиард куб метр сув тўпланган.
Бибарис Данабаев, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари
ва ирригация вазирлиги департаменти бош эксперти:
- Биринчи
навбатдаги вазифамиз – эриган қор сувини Каспий,
Балхаш, Қамиш-Самар кўлларига, Улитаудан Қизил Ўрда вилояти
кўлларига йўллашимиз керак. Жанубий минтақаларни сув билан таъминлаш ҳам муҳим. Ушбу масалада сув дипломатиясининг аҳамияти
катта.
Шу кунларда Қозоғистон,
Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон «Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув-энергетика ҳамкорлиги механизмини яратиш тўғрисида» шартнома лойиҳасини яратяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.