Бош вазир Ўлжас
Бектенов ва «Эгмонт» гуруҳи ижрочи котиби Жером Бомон глобал молиявий
барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама
қилди. Улар Қозоғистон Президенти ва ташкилот раиси ўртасидаги музокараларда
эришилган келишувларни рўёбга чиқариш бўйича қўшма чора-тадбирлар ҳақида
гаплашди. Даромадларни ноқонуний олиб кетиш ва терроризмга қарши кураш, активларни
қайтаришда ҳамкорлик механизми ҳам муҳокама қилинди. Жером Бомон Қозоғистонда
олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Таъкидлаш лозимки, «Эгмонт» гуруҳи
дунёдаги 182 та ҳуқуқий тизимни ўзида бирлаштирган. 2023 йилда Қозоғистон
тузилманинг минтақавий вакили бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

