Қосим-Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирини қабул қилди. Руслан Жақсилиқов Президент - Республика Қуролли кучалри Бош қўмондонига вазирлик фаолияти, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги, кузги чақириқ ҳақида ҳисобот берди. Аскарларни тайёрлашга янгича ёндашувга алоҳида эътибор қаратилди. Руслан Жақсилиқов келтирилаётган янги намунадаги техника ва қуроллар ҳақида ҳам гапирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат мудофаа корхоналари ва ҳудудий мудофаа тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтиришни топширди.
Ижтимоий-меҳнат соҳаси ривожланиши тўғрисида ҳисобот берилди
Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг ижтимоий-меҳнат соҳаси, шу жумладан, манзилли ижтимоий ёрдам, ёшларни ишга қабул қилиш, илғор технологиялар жорий этиш тўғрисида ҳисобот тинглади. Ҳозир давлат инвестициялари самарадорлигини ошириш учун Инновациявий дастурлар навигатори ишлаб чиқилди. Тизим кадрга эҳтиёжни прогноз қилади, лойиҳа самарадорлигини кузатади. Ҳозир у 33 триллион тенге қийматга эга 755 лойиҳа устида ишлаяпти. 150 минг ишчи ўрни яратилиши кутиляпти. Вазир Светлана Жақупова Меҳнат таваккаллари рақамли харитаси ҳақида ҳам гапирди. У меҳнат муносабатларида зиддиятлар олдини олишга ёрдамлашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.