Қозоғистоннинг «Happy independence day» картинасини дунё тан олди

Қозоғистоннинг «Happy independence day» картинасини дунё тан олди

Қозоғистоннинг «Happy independence day» картинаси Лондондаги Олтинчи халқаро Евроосиё кинофестивалида ғолиб деб топилди. Евроосиё давлатлари кинематографини илгарилатишга ихтисослашган Буюк Британиядаги майдончага жорий йилда 22 давлатдан 100 та фильм келтирилди. Қозоқ лентаси «Энг яхши қисқа метражли фильм» номинациясида ғалаба қозонди.

 

Камила Сағинтқан, режиссёр:

- Бизни қисқа фильмимизнинг муваффақияти, менимча, биринчидан, ажойиб жамоамиз бор, унга барча дўстларим киради. Бундан ташқари, фильм ғояси ҳам, актёр ҳам ажойиб, жуда машҳур бўлишига қарамай, у мен билан бирга деярли бепул ишладиНазаримда, унинг мазмуни Шарқий Европа учун жуда қизиқарли. Аслида премьерамиз Польшада бўлган, кейин Германияга ҳам бориб келганман.


Абдумалик Сарманов таржимаси.