Алматидаги афсонавий Медеу яхмалаги 2027 йилдан яна халқаро мақом ва аввалги шуҳратига эришади. Дунёдаги денгиз сатҳидан энг юқорида жойлашган очиқ стадион тўлақонли реконструкция қилинади. Бу ишлар жорий йилдан бошланади. Модернизация туфайли аренада қишки спорт турлари бўйича халқаро беллашувлар ўтказиш имконияти
туғилади. Ярим аср илгари
ушбу шаҳарсозлик ва меъморчилик ёдгорлиги қурилишига Борис Яглинский раҳбарлик
қилганди. Унинг
таъкидлашича, ўз даврида спорт ютуқалри тимсолига айланган масканда 200 тадан зиёд дунё рекорди ўрнатилган.
Борис Яглинский, «Медео» лойиҳасининг собиқ бош муҳандиси:
- Сунъий муз қопланган каток 1973 йилда биринчи мавсумини бошлади, ўша йили дунёнинг 375 та энг яхши натижаси кузатилган. Шундан 249 таси Медеода, қолган 126 таси дунёнинг бошқа катокларида қайд этилган.
Таъкидлаш лозимки, мамлакат Халқаро коньки учувчилари
уюшмасидан Медео учун алоҳида мақом олиш ниятида. Бу эса катокни дунё миқёсида
рақобатбардош қилади. Янгиланган майдонча тўпли хоккей, муз спидвейи халқаро
турнирлари, фигурали учиш бўйича дунё юлдузларининг ғаройиб шоулари учун қулай
ҳудудга айланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

