Сунъий интеллект Eвроосиё Иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар иқтисоди ўсишининг драйверларидан бирига айлана олади. Евроосиё иқтисодий комиссияси макроиқтисодий сиёсат департаменти директори Алексей Ведевнинг берган маълумотга кўра, AI технологиялари саноат, логистика, молия сектори ва давлат хизматларида фаол қўлланилмоқда. Лекин рақамли воситаларни янада ривожлантириш инновацияларни жорий этишгина эмас, улардан фойдаланишнинг умумий қоидаларини жорий этишни талаб қилади. Шунинг учун EОИИ давлатлари раҳбарлари сунъий интеллектни масъулиятли ривожлантириш бўйича қўшма баёнот имзолади. Мутахассиснинг фикрича, яқин йилларда турли давлатлар иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва ўсиш суръатларини кўп жиҳатдан сунъий интеллект технологиялари белгилайди. Чунки ялпи ички маҳсулотнинг қарийб ярми рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш билан боғлиқ бўлган хизматлар сектори ҳисобидан шаклланади.
Алексей Ведев, Евроосиё Иқтисодий комиссиясининг Макроиқтисодий сиёсат департаменти директори:
- Сунъий интеллект ва рақамлаштириш иқтисодий ўсишнинг локомотиви бўла олади. Яъни, албатта, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш салоҳияти кенгаймоқда. Ҳозир иқтисодиётнинг 4-5% ўсиш эҳтимоли ҳавойи гап эмас, меъёрий ҳолатга ўхшайди. Мен кун тартибидаги масалани мутлақо тўғри деб ҳисоблайман. Рақамлаштиришни, сунъий интеллектни жорий этиш тез самара беради. Бошқа омиллар йиллар, ўн йиллар талаб қилса, бунда ойларни ҳисоблаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

