Қозоғистонда яқинда яна бир логистика хаби очилиши мумкин. У Ақтўбе вилоятида қурилиши кутиляпти. Лойиҳа аэропорт базасида ишлайди. Турк компанияси билан тегишли меморандум имзоланди. Инвестиция ҳажми – 160 миллион доллар. Контейнер терминалининг майдони 500 минг квадрат метрга тенг. Ёпиқ тақсимот маркази, контейнерлар кутиш ўрни, юкларни сақлаш ва қайта ишлаш учун юклаш терминали, темирйўл орқали келган контейнерларни сақлаш ва юклаш жойи яратилиши мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси