Олий таълим масканлари ва грантлар ҳақида илова ишлаб чиқилди

Олий таълим масканлари ва грантлар ҳақида илова ишлаб чиқилди

Қозоғистонда биринчи марта абитуриентлар учун махсус мобил илова ишлаб чиқилди. Ушбу маҳсулот мактаб ва коллежлар битирувчилари учун қўл келади. Унда республика олий таълим даргоҳлари, давлатга қарашли ва бошқа грант дастурлари ҳақида тўла маълумот жамланган. Давлат тили ва рус тилида яратилган иловада минтақалардаги бўш иш ўринлари хусусида маълумот олиш мумкин. Лойиҳа ташкилотчилари уни бир неч ой ичида ишга тушириш ниятида.

Азат Тенгебаев, Қозоғистон талабалар Альянси ижрочи директори:

- 9-11 синф ўқувчилари, коллеж талабалари ва битирувчилари мобил илова ёрдамида олий таълим даргоҳини танлаб олиши мумкин. Чунки республика университетлари сайтларида ҳамиша ҳам етарлича тўлиқ маълумот  берилавермайди. У тўла эмас ва талабга жавоб бермайди.

Амина Дарибекова, Қозоғистон талабалар Альянси раисининг биринчи ўринбосари:

- Маҳсулотнинг асосий дурдонаси – Холланд тести. Ушбу тест одамнинг қайси касбга мойиллигини аниқлаб беради. Ундан ҳар бир фуқаро мутлақо бепул ўтиши мумкин. Тест туфайли қайси касбга лаёқатли эканлигини аниқлай олади.

Таъкидлаш лозимки, лойиҳа Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги гранти асосида рўёбга чиқариляпти. Вазирлик ташаббуси билан 53 мавзуда грант ажратилган. Лойиҳалар 15 йўналишда, турли ижтимоий соҳаларда тайёрланади. Улар қаторида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва миллий бирликни илгарилатиш кабилар бор.

Ғалим Қурман, фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази бошқаруви раиси вазифасини бажараувчи:

- Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази аҳоли фаоллигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрди. 30 та грант оила сиёсатига йўналтирилган. Бунинг учун 600 миллион тенге ажратилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.