Қозоғистонда Абай ўқишлари бошланди

Қозоғистонда Абай ўқишлари бошланди

Бадиий ўқиш усталари баҳси. Қозоғистонда ҳар йилги Абай ўқишлари бошланди. Жорий йилда тадбир 30 августга қадар давом этади. Мазкур танловда жуда кўплаб иштирокчи қатнашиши кутилмоқда, ташкилотчилар унинг географиясини кенгайтиришни режалаштирган. Бунинг учун онлайн формат ёрдамга келади.

Аввалгидек, иштирокчилар муаллифнинг исталган асарини ифодали ўқигани акс эттирилган видео юбориши керак. Ўтган йилдаги сингари қатнашчилар видеони фақат кутубхона расмий саҳифасига эмас, балки турли ижтимоий тармоқларга зарурий хэштег билан жойлаши мумкин. Бадиий ўқиш ҳаваскорлари ёшида ўзгариш бор, ташкилотчилар танловда ёши катталар ҳам қатнашади, деган умидда.

Эслатамиз, адабий эстафета беш йилдан бери ўтказилмоқда. У буюк қозоқ мутафаккири Абай Қнонбоев ижодига бағишланган. Бош мукофот - шоирнинг 175 йиллиги муносабати билан нашр қилинган сувенир китоб, албатта, қимматбаҳо совғалар ҳам бўлади.

Бўтагўз Қаипова, элбоши кутубхонаси директор ўринбосари:

- Асосий натижа Абай ижоди ва санъатнинг маҳаллий, хорижий ихлосмандлари иштирокигина эмас, шу билан бирга, биз учун китоб орқали Абай ижодига дахлдорлик ҳисси ҳам муҳим. Ўтган йил натижаларига кўра, финалга 200 дан зиёд қатнашчи чиққан, ҳар бири баён этишда ўз услубий анъаналарига эга бўлиб, насрий ва шеърий асарларни қозоқ, рус ва инглиз тилида бадиий ўқиш орқали улуғ Абай ижоди қанчалик қизиқарли эканлигини етказиб бера олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси