Қозоғистон олимлари ва тарихчилари Украина давлат архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан танишди. Уларнинг таъкидлашича, ўтмиш шоҳидлари бўлган қоғозлар мамлакатимиз тарихидаги кўплаб сирларни очишга ёрдам берди. Украина «Мутлақо махфий» грифи остида сақланаётган ҳужжатларни 2015 йилдан чоп эта бошлади. Улар туфайли қозоғистонлик олимлар депортация, очарчилик, сиёсий қатағонлар ва ўтган асрнинг бошқа воқеалари ҳақида материаллар билан таниша олди.
Нуртаза Асилов, Қозоғистон Республикаси Миллий ҳарбий ватанпарварлик маркази бошлиғи ўринбосари:
- Биз уч гуруҳга бўлиндик. Биринчиси Киев архивларида ишлади. Уларга Украина давлат архивлари, Миллий хавфсизлик архивлари киради. Аввал илмий айланмага кирмаган кўплаб архив ҳужжатлари. Бу иш натижасида минглаб қозоғистонликлар тўғрисида маълумот топдик.
Қайрат Алимғазинов, Қозоғистон Республикаси Президенти архиви директори ўринбосари:
- Шу жумладан, аввал очилмаган махфий ҳужжатларни кўра олдик. Олимлар Украина Миллий хавфсизлик архивларида ишлади. У ерда 1937 йилдан 1991 йилгача бўлган НКВД ва КГБнинг барча буйруқлари, инструкциялари, протоколлари, топшириқлари бор, уларнинг ҳаммаси илмий айланмага киритилди. Жамғармалар очиқ, улар билан ишлаш мумкин. Турли йўналишларда архив тадқиқотлари ўтказиш имкони бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси