Пенсия тўловларидан фойдаланиш тартибига ўзгариш киритилади. Шу жумладан, қозоғистонликлар бу маблағларни уй-жой қурилиш ширкатларига улушини тўлаб қатнашиш шартномаси учун ҳам тўлаши мумкин. Айни вақтда, улар маҳаллий ҳокимликларда расман рўйхатдан ўтиши шарт.
Бундан ташқари, эндиликда иш берувчи ходимларига уй-жой учун кредит бериши мумкин. Бу қарзни тўлаш учун ходим пенсия тўловларидан фойдалана олади. Лекин бундай ҳолатда харид қилинган кўчмас мулк кредитор зиммасида бўлиши талаб қилинади. Бундан ташқари, ўз пенсиясидан ортган қисмини омонатчилар уй-жой қурилиш жамғармалари ҳисобига ўтказиши мумкин. Қатор тақиқлар ҳам қўйилди. Масалан, пенсия жамғармаси маблағларини турмуш ўртоғингизнинг яқин қариндошларидан уй-жой сотиб олиш учун ишлатишингиз мумкин эмас. Бундан ташқари, Ягона пенсия жамғармасидан пул ўтказиш муддати 3 кундан 10 кунгача узайтирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси