Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, уни шакллантириш концепцияси 2016 йилда тасдиқланган, 2018 йилда эса дастур ва йўл харитаси қабул қилинган. Ишлар уч босқичда олиб борилади. Халқаро шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ундаги меъёрлар учинчи давлатлар билан олиб бориладиган савдога тааллуқли эмас. Шунингдек, ички бозорларни тартибга солмайди. Ўзаро савдода кириш ва чиқиш божхона солиқлари жорий этилмаслиги кўзда тутилган. Умуман олганда, умумий газ бозорининг ташкил этилиши энергетик хавфсизликни мустаҳкамлайди, ташкилотга аъзо давлатлар газ узатиш тизимлари самарадорлигини ошириши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси