Европа Янги Қозоғистон бунёд этилишини қўллаб-қувватлашга тайёр. Мамлакат Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори ҳисобланади. Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашган Европа Иттифоқи вакиллари шуни маълум қилди. Ташкилотга аъзо давлатлар элчилари ва вазир шу жумладан инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди. Европа томони демократик ўзгаришлар сари асосий ёндашувлар билан таништирилди. Ташкилотнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари эса, ўз навбатида, иттифоқ мамлакатнинг келгуси тараққиётини, айниқса, сиёсий ислоҳотлар бўйича олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси