Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик янада чуқурлашади

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик янада чуқурлашади

Душанбеда бўлиб ўтган инвестициявий форум доирасида Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида 1 миллиард доллардан ошиқроқ қийматдаги келишув ва шартномалар имзоланди. Ҳар икки томон маҳсулот айланмасини оширишдан манфаатдор. Ўтган йили давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми бир миллиард доллардан ошган, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 464 миллион долларга етган. Қозоғистон-Тожикистон ҳамкорлигининг истиқболли соҳаларидан бири – қишлоқ хўжалиги. Мамлакатлар қишлоқ хўжалиги ва полиз-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш борасидаги қўшма экспорт агролойиҳаларини амалга оширишда шерикликни давом эттиришга тайёр.


Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:


- Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси билан биргаликда ветеринария бўйича имзолаймиз, ҳарҳолда, бу ерга ҳар йили тирик чорва ҳамда гўшт маҳсулотлари жўнатамиз. Биринчи яримйилликда 1 минг 630 бош тирик чорва юбордик, квота ва квоталаш кесимида ярим йил учун 60 минг бош, ҳозирда бу ҳажмни 85 минг бошга оширяпмиз, 20 кундан кейин тўлиқ рақамли квоталанади, бу ерга мол юборамиз.


Сермаҳсул ҳамкорлик қилиш учун яна бир йўналиш – ахборот технологиялари соҳаси. Тожикистон томони Қозоғистондан рақамли ҳукумат барпо этиш тажрибасини ўрганишдан манфаатдор.


Айдўс Жумағулов, «Freedom Bank» директорлар кенгаши аъзоси:


- Биз «Freedom Bank» қошида IT-хаб барпо этамиз. У бир неча йўналишга эга бўлади, дастлабки йўналишлардан бири шуки, биз Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида кўприк бўлишни истаймиз, биздаги ишланма муаллифлари бу ерга келиши ва eGov платформасини Тожикистон бозорига имплементация қилиш борасида айрим тажрибаларини ўртоқлашиши мумкин, бу бир томондан. Бошқа томондан, биз IT-хаб майдончасида стартаплар ва «Fintech»лар учун инфратузилма яратишни режа қилдик.


Сув захиралари борасидаги ҳамкорлик – икки давлат учун долзарб йўналиш, дейди экспертлар. Қозоғистон ва Тожикистон бу масалада кооперация тузиш ниятида. 


Гузел Майтдинова, Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори:


- Тожикистонда чучук сув ва музликларнинг каттагина захираси мавжуд, улар сув захирадонлари саналади. Ўйлайманки, ушбу соҳада музликларни асраш бўйича Марказий Осиёнинг умумий манфаати учун Қозоғистон ва Тожикистон ўзаро ҳамкорликда иш юрита олади. Ва, албатта, биз учун Роғун ГЭСининг қурилишини якунлаш стратегик муҳим вазифадир. Маълумки, биз ҳам Марказий Осиёнинг умумий энергетика тизимига қўшилганмиз, Роғун ГЭСи қурилишининг тугатилиши Қозоғистон учун ҳам фойдали бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси