Давлат раҳбари Digital Qazaqstan лойиҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

Давлат раҳбари Digital Qazaqstan лойиҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

Ақўрдада Digital Qazaqstan лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий йиғилиш бўлиб ўтди. Олий суд, Миллий банк ва «Самруқ-Қазина» рақамли ечимлари давлат раҳбари эътиборига тақдим этилди. Давлат органлари раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаевга иқтисодий соҳалар ва давлат бошқаруви тизимида бўлажак рақамли ўзгаришлар борасидаги режалар ҳақида ахборот берди. Қозоғистон Президенти таъкидлаганидек, Рақамлаштириш ва сунъий идрок йили доирасида катта ишларни амалга ошириш лозим. Биринчи навбатда, давлат аппаратини рақамлаштиришни тезлаштириш зарур. Маҳкамалараро ахборот тизимини жараёнларга интеграции қилиш керак. Қосим-Жўмарт Тўқаев уқтиришича, ортиқча келишувларни бартараф этишга эътибор қаратиш лозим. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат олдига давлат девонида чуқур ўзгаришни таъминлаш вазифасини қўйди. Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазирлиги жараённи назорат қилиб бориши шарт. Давлат раҳбари, шунингдек, миллий ҳисоб инфратузилмасида ўсишни таъминлаш ва рақамли активлар соҳасини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш заруратига диққат қаратди. Президент бу тадбирлар устида иш олиб боришни молиявий тартибга солувчи ҳамда Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигига топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси