Астанада ўртача давлатлар салоҳияти бўйича халқаро форум ўтказилади

Астанада ўртача давлатлар салоҳияти бўйича халқаро форум ўтказилади

Ушбу ҳафтада Қозоғистон пойтахтида экспертлар халқаро муносабатлар тизими асослари ва ўртача давлатлар салоҳиятини муҳокама қилади.  Astana Think Tank Forum бу мамлакатларнинг глобал даражада бирлаштирувчи кучи, хавфсизлик, барқарорликни мустаҳкамлаш, ривожланиш борасидаги имкониятларини очиб бериши кутиляпти. Конференцияда Қозоғистоннинг ва хорижнинг етакчи аналитик марказлари раҳбарлари, дипломатлари, тадқиқотчилари қатнашади. Умуман олганда, жаҳон саҳнасида ўртача давлатларнинг стратегик ва дипломатик ўрнини таҳлил қилиш учун 20 дан зиёд давлатдан экспертлар келади. Форум дастурига кўра, ташқи сиёсат, иқтисодий таъсир, хавфсизлик, мультилатерализм ва глобал ташкилотлар, янги чорловлар кўриб чиқилади. Томонлар қатор ҳужжатларни имзолаши кутиляпти.

Айдар Қурмашев, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти раҳбари:

Форум доирасида биз, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти «Индонезия ташқи ишлар ҳамжамияти» аналитик маркази билан меморандум имзолашни мўлжалладик. Ҳамкорликни янги даражага чиқариш ниятидамиз. Шу жумладан, мамлакатларимиз ўртасида ўзаро туристик алоқалар, савдо алоқаларни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқамиз. Экспертлар фикрлари Давлат раҳбарига йўлланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси