Қозоғистон тадбиркорлари учун Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатлари бозорларига мева-сабзавотлар етказиб бериш анча осонлашади. Улар тегишли ҳужжатларни электрон форматда расмийлаштириши сабабли қўшни давлатларда қўшимча текширувлардан фориғ бўлишади. Шу жумладан, фитосанитария сертификатлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат электрон шаклда олиниши мумкин. Товар ҳаракатланганида рақамли тартибда даладан пештахтагача кузатиб бориш механизми жорий этилади. Миллий ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади, ҳар бир маҳсулот партияси идентификация рақами олади. Бугун Мажилис депутатлари ЕОИИ тўғрисида шартномага киритилган ўзгаришларни ратификация қилди Сенатга йўллади. Ҳужжатни Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев тақдим этди. Унинг таъкидлашича, жами 106 та ўзгариш киритилган. Улар шу жумладан, техни тартибга келтириш, макроиқтисодий сиёсат, транспорт, билвосита солиқлар ундириш, ташқи савдо сиёсатини ўз ичига олади. Вазирнинг маълум қилишича, ҳужжатга мажмуавий мазмундаги ва фақат маълум бир бандларга мос ўзгаришлар киритилган.
Арман Шаққалиев,
Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Такрорий демпингга
қарши текширувлар ўтказиш механизми кўзда тутилган. Агарда учинчи давлат экспорт
баҳосини тушириб юбориши сабабли аввалги демпингга қарши кўрилган чора
иштирокчи давлат иқтисодиёти соҳалари зарар кўришига олиб келса, ушбу чора
кўрилади. Демпингга қарши божларни кўпайтириш имконияти кўзда тутилган. Шунингдек,
Рақобат қоидалари бўйича комиссия қарорларини бажармаганлик учун жарим ажорий
этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.