Қозоғистонда Атом энергияси агентлиги тузилади

Қозоғистонда Атом энергияси агентлиги тузилади

Қозоғистонда Атом энергияси агентлиги тузилади. Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармон имзолади. Янги идорага Энергетика вазирлиги уран қазиб олиш, атом энергиясидан фойдаланиш, аҳолининг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш, Семипалатинск ядро хавфсизлиги зонасини яратиш ва ишга тушириш ишларини топширади. У бевосита Президентга ҳисобот беради. Таъкидлаш лозимкиҚосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултойнинг тўртинчи йиғилишида янги давлат органи тузилишини тилга олганди. Хизмат кўрсатган энергетик Жақип Хайрушевнинг таъкидлашича, янги фармон мамлакатда мустақил энергетика тизими яратилишини кўрсатади.


Жакип Хайрушев, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси бошқарувчи директори, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган энергетик:


- Одатда шундай йирик лойиҳалар рўёбга чиқарилиши олдидан мана шундай агентликлар бунёд этилади. Биринчидан, улар халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди. Чунки ҳар бир АЭС МАГАТЭ назорати остида қурилади. Иккинчидан, лойиҳалаштириш, қурилиш жараёнида инвесторлар билан ўзаро алоқалар осонлашади. Чунки соҳада бевосита Президентга бўйсунувчи ягона идора ташкил этилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси