Қозоғистон ва Ўзбекистон чуқурлаштирилган иқтисодий интеграцияга
ўтади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Тошкентга давлат ташрифи мобайнида бир неча
асосий келишув ва шартномалар имзоланди. Хусусан, келишувларда хорижда IT-кластерларни
биргаликда ривожлантириш кўзда тутилган. Мамлакатлар қўшма хаблар тармоғи
орқали халқаро бозорларда ўз технологик компанияларини илгари суради. Шанхайда
ва Силикон водийсида майдончалар иш бошлаган, ҳозирда Дубайда янги марказ
очишга тараддуд кетмоқда.
Жаслан Мадиев, Бош вазир ўринбосари, Қозоғистон
Республикаси Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазири:
- Биз IT-соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қиладиган бир неча йўналиш
мавжуд. Биринчидан, бу халқаро бозорларда IT-хаблар очиш. Масалан, Силикон водийсида
биргаликда очилган хабларимиз бор, у ерда Марказий Осиё компаниялари венчур
сармоядорлар билан учрашув ўтказиш, акселерация дастурларидан ўтиш учун инфратузилмага
эга.
Имзоланган ҳужжатлар орасида Қозоғистон
ва Ўзбекистон ўртасида сув захираларидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги
келишув ҳам бор. Тегишли муассаса раҳбари Нуржан Нуржигитов айтишича, трансчегаравий
дарёлардаги сув ҳажмини прогнозлаш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ тузилган. Соҳани
рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Бундан
ташқари, сув хўжалиги объектлари рўйхати тузилмоқда, уларда иккала томон
биргаликда таъмирлаш ва тиклаш ишларини ўтказади, бу каналлар реконструкция
қилинади. Қозоғистон-Ўзбекистон ҳудудида жами 12 та канал жойлашган. Булар
давлатлараро фойдаланиладиган каналлар.
Абдумалик Сарманов таржимаси

