Янги қонун қабул қилинди

Янги қонун қабул қилинди

Янги қонунга кўра, Бош прокуратурада мазкур соҳа бўйича ваколатли шахс сифатида иш юритувчи алоҳида идора очилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича мусодара қилиш ташкилоти тузилади. Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, у қабул қилинган халқаро стандартлар доирасида ишлайди. Қонун вазифалари қаторида бундай активларни аниқлаш, уларни олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни очиш ва тергов қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. Маблағларни тўплаш ва уларни бошқариш учун махсус давлат жамғармаси очилади. Сенатда таъкидлашларича, қонун қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга қаратилган.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Қайтарилган активлар Қозоғистон аҳолиси фаровонлигини оширишга мўлжалланган ижтимоий  ва иқтисодий лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган. Ҳужжатлар Адолатли Қозоғистонни шакллантириш сари қўйилаётган янги қадам ҳисобланади. Ноқонуний ўзлаштирилган активларни давлатга қайтаришга қаратилган қонунлар Давлат раҳбари ташаббусларини рўёбга чиқариш учун ишлаб чиқилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси