Тил билган – эл билади

Тил билган – эл билади

Америкалик учун Қозоғистондаги Ақтўбе иккинчи ватанга айланди. Массачусетс штатидан келган Нейтан Лоулер ўн йилдан буён ушбу давлатда яшайди. Бир йил Астанада ишлагач, Ақтўбедаги таълим даргоҳларидан бирига йўл олди.

Нейтану Лоулер 46 ёшда, Американинг Массачусетс штатидаги Ньюберипорт шаҳридан.

Қозоғистонда педагог инглиз тилини ўқитади. У болаларга қизиқарли бўлиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилади.

Диас Мейрам, ўқувчи:

- Инглиз тилини яхши кўраман. Унинг дарслари жуда қизиқарли, дарслар ҳеч қачон зерикарли бўлмайди, ҳар бир машғулотда қандайдир янгилик билан келади. Уларни дарс жараёнига силлиққина киритиб юборади.

Ўн йил ичида жаноб Нейтан қозоқ тилини мукаммал ўрганди. Миллий ошхонага кўникди.

Нейтан Лоулер, инглиз тили ўқитувчиси:

- Қозоқлар кўп чой ичади. Мени ҳам ўргатиб олишди. Уйда пиширилган гўшт ва картошка кўп солинган қовурдоқни яхши кўраман. Уни ҳар куни ейишим мумкин. Мен учун айни вақтда қозоқ тилини ўрганиш жуда муҳим эди.

Мистер Лоулер Қозоғистонлик оилаларнинг яшаш тарзини ёқтиради. 18 ёшга тўлганидан кейин ҳам кўпинча болалар ота-онаси билан бирга яшашда давом этади. АҚШда бундай эмас. Нейтон мамлакат фуқаролари тез тил топишиб кетиши, суҳбатга киришидан завқланади. Бошқалар билан қизиқишади, кўп савол беришади.

Нейтан Лоулер, инглиз тили ўқитувчиси:

- Қозоғистонда кўп нарса менга ёқади. Давлат байрамларини яхши кўраман, Республика кунини нишонлашни ёқтираман. Мамлакат ҳақида таассуротларим фақат ижобий бўлди.

Нейтан таъкидлашича, у Қозоғистонга келгач, тараққиёт даражаси юқорилигидан ҳайратланган. Ғарбий минтақаларни кезди, Тароз, Туркистон, кўплаб катта-кичик шаҳарлар ва овулларда бўлди, ҳаммаси унга ёқди. Йигит ўз дўстларини ҳам мамлакатимизга таклиф қилади. Улар ҳаммасини ўз кўзи билан кўриши зарур, дейди.

Абдумалик Сарманов таржимаси