Замонавий шарт-шароитларда иқтисодий барқарорликни қандай сақлаб қолиш мумкин? Мамлакат ёшлари янги имкониятлардан қандай фойдалана олади? Пойтахтда Стратегик ташаббуслар форуми қатнашчилари Қозоғистон келажаги образини муҳокама қилди. Ташкилотчилар қатор мунозара сессияларини шу мавзуга бағишлади. Унда мамлакатнинг таниқли арбоблари, қарор қабул қилиш марказлари, бизнес ва фан вакиллари қатнашди. Жумладан, машҳур британиялик иқтисодчи Жеймс Робинсон нутқ сўзлади.
Жеймс Робинсон, иқтисодчи /Британия/:
- Қозоғистон улкан ютуқларга эришди. 30 йиллик давр мобайнида янги стратегик ташкилотлар бунёд этилди, замонавий давлатчилик тузилди. Ҳақиқатан катта муваффақиятларга эришилди, лекин энди тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиш вақти келди.
Форумда қатнашчилар мамлакат учун мавжуд ички ва ташқи таваккаллар ҳақида сўз юритди. Улар Қозоғистонда ўтказилаётган ислоҳотларга қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Форумнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси Ўлжас Худайберегенов мамлакат иқтисодиётини ўзгартира оладиган воситалар хусусида гапирди.
Ўлжас Худайбергенов, ташкилотчи, CSI катта ҳамкори:
- Инфляциянинг кўп қисми хориждан келяпти. Лекин бир йилдан узоқ муддат тўғрисида ўйласак, воситаларимиз етарли. Асосий йўналиш - ўзимизда айти-товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш. Тегишли чора-тадбирлар орқали пул бозори устама фоизини, тенге курсини барқарорлаштириш зарур. Шунинг учун ислоҳотларга эҳтиёж бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси