Қозоғистонда ишлаб чиқарилган учувчисиз нишон жиҳозлари экспорт қилинади. Ускуна харид қилиш тўғрисида куни кеча Қозоғистон-Сербия ўртасида шартнома имзоланди. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги таъкидлашича, хориждан харид қилишга интилиш маҳсулотларимиз халқаро даражада рақобатбардошлигини кўрсатади. Мамлакатлар орасида имзоланган ҳужжатга кўра, биргаликда ҳарбий техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, томонлар ракета-артиллерия ўқ-дорилари ҳамда 82 ва 120 миллиметр калибрли миномётлар ишлаб чиқаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.