Ватанпарварлик – мактаб остонасидан. Қозоғистон давлатчилигини оёққа қўйиш, мамлакатнинг мустақиллик йилларида рўёбга чиқарилган халқаро ташаббус ва стратегиялари ҳақида Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши кутубхонасида ўқувчи ва талабаларга ҳикоя қилинади. Бу масканда истиқболли ёшларга эътибор қаратилмоқда. Мутахассислар уларга, масалан, ўз минтақасини ривожлантира олувчи лойиҳалар яратишни ҳам ўргатади. Минглаб бола ҳар йили маъруза тинглайди ва семинарларда қатнашади. 2020 йилда дарслар онлайн-форматга ўтказилди. Кутубхона раҳбари ўринбосари Бўтагўз Қаипова айтишича, бундай ишлар республикада волонтёрлик ҳаракати учун методологик асос бўлиши мумкин. Жами мамлакатнинг барча қисмидан 8 мингдан зиёд ўқувчи таълим олишга улгурди.
БЎТАГЎЗ ҚАИПОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:
- Биз учун энг муҳими, Нурсултон Назарбоев давлат стратегиясини шакллантиришга ёндашганида, узвийлик концепциясидан келиб чиққанини кўрсатиш. Болалар ҳам буни кўрсатиб ўтади, амалий фаолиятда эса, албатта, уларга ўз минтақасида жорий этиш мумкин бўлган лойиҳалар ишлаб чиқишни таклиф этамиз ва ўргатамиз.