Республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, уларнинг ярмидан зиёди Ўзбекистондан, қолганлари Хитой, Россия, Туркманистон, Монголия ва бошқа давлатлардан келди. Асосан Алмати, Манғистау, Туркистон ва Жамбил вилоятларида, Астане, Алмати ва Чимкент шаҳарларида яшашяпти. Кўчиб келганларнинг 20 фоизи олий, 41 фоизи ўрта махсус, 35 фоизи ўрта маълумотга эга. Таъкидлаш лозимки, 1991 йилдан бошлаб 1 миллион 110 минг этник қозоқ ватанига қайтиб келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси