Янги Конституция — ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор

Янги Конституция — ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор

Янги Конституция минтақалар ривожланишини жадаллаштиради. Сенат раиси  Маулен Шимолий Қозоғистон вилояти аҳолиси биан учрашувда таъкидлашича, ўзгаришлар замонавий чорловларга қисқа муддатда жавоб бера олувчи мослашувчан давлат тузилмасини яратади. Минтақа меҳнат жамоалари билан учрашувда Парламент юқори палатаси раиси ҳужжат мамлакат ишлаб чиқарувчиларига ёрдам бериш, рақобатбардош иқтисод яратишга қаратилганини тилга олди. Ёшлар билан суҳбатда эса Маулен Ашимбаев конституциявий ўзгаришлар улар олдида ўз қобилиятларини намойиш этиш учун катта имкониятлар очишини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Янги Конституция лойиҳаси эътибор марказида қонун ва тартиб, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари, адолат, имкониятлар тенглиги тамойиллари турибди. Асосий қонун лойиҳасида таълим, фан, маданият, инновация устуворлиги, ижод эркинлиги кафолатлари, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш кўрсатилган. Бу эса иқтидорли, билимли, ташаббускор ёшлар мамлакат ривожининг стратегик устуворлиги бўлиб қолади, дегани. Янги Конституция минтақалар ривожланиши учун институционал асос яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси