Шу кунларда Қозоғистон пойтахтида юз бераётган воқеалар бутун дунё эътиборида. CGTN сайтига қўйилган мақола муаллифи таъкидлашича, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти халқаро муносабатларни ривожлантиришга ёрдам берувчи, инсоният учун умумий келажак яратишга йўл очувчи янги типдаги халқаро ташкилотга айлана олди.
Американинг етакчи журналларидан бири – The Diplomat таъкидлашича, Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиши ташкилот ривожланиши ва географик чегаралари кенгайишида янги босқич бўлди. Таъкидлаш лозимки, Астанадаги саммитда Беларуснинг уч йиллик ШҲТга аъзо бўлиш жараёни якунланади.
Туркияда инглиз тилида чоп этиладиган энг қадимий газета – Hürriyet Daily News таъкидлашича, ШҲТнинг Астана саммити турли томонлар ўртасида муросага, ташкилотга аъзо барча давлатларда хавфсизлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш сари фаолиятда муваффақиятга эришишга ёрдамлашади.
Хитойнинг Global times нашри ёзишича, раис Си Цзиньпиннинг Қозоғистонга ташрифи Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларида янги йўналиш очади. Осмон ости мамлакати халқаро муносабатларда асосий ўйинчи бўлиб қолади. һ
Сининг Қозоғистонга – 2022 йилда, COVID-19 пандемиясидан кейин биринчи хорижий сафарини ташкил қилган, 2013 йилда «Ягона макон – ягона йўл» ташаббусининг муҳим компоненти бўлган Ипак йўли иқтисодий белбоғини таклиф этган мамлакатга ташрифи давлат раҳбарлари етакчилигида бунёд этилган ўзаро мустаҳкам икки томонлама алоқалар ва юқори даражада сиёсий ишонч даражасини, шунингдек, Марказий Осиё Хитойнинг ташқи сиёсати учун муҳим аҳамиятга эгалигини намойиш этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.