Қозоғистон Президенти Люксембург Бош вазири билан суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Люксембург Бош вазири билан суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Люксембург Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Люк Фриден мавжуд вазият ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Энергетика, молия, рақамли технологиялар, инновациялар ва бошқаларда кооперация имкониятларига эътибор берилди. Томонлар Европа Иттифоқи ва Бенилюкс давлатлари билан алоқалар салоҳиятидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси